14:13 / 17.06.2021
7141

Ургутда «Жигули» ва «Captiva» ҳайдовчилари бир-бирига йўл бермагани ортидан оммавий жанжал юз берди

Самарқанд вилояти Ургут туманида «Жигули» ва «Captiva» ҳайдовчилари бир-бирларига йўл бермаслиги оқибатида оммавий жанжал келиб чиққан. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 16 май куни соат 22:30ларда Ургут тумани Деҳқонобод маҳалласи ҳудудидаги йўлда «Жигули-ВАЗ 2106» ҳамда «Captiva» русумли автомашина ҳайдовчиларининг бир-бирига йўл бермаслиги натижасида фуқаролар ўртасида жанжал юзага келган. Жанжалга автомашиналарда бўлган фуқаролар ҳам қўшилган. Оқибатда икки нафар фуқаро тан жароҳати олиб, Ургут тумани тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Қайд этилишича, ҳозирда жабрланувчилар олган тан жароҳатларининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд тиббий экспертизаси тайинланиб, Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Kun.uz манбасига кўра, «Captiva» ҳайдовчиси «Ипотека банк» Самарқанд вилояти филиали ходими Ж.У. бўлган. Оммавий жанжалда у ўз танишлари ва қариндошлари билан «Жигули» ҳайдовчиси ва унинг шеригини уриб тан жароҳати етказган.

Top