09:29 / 14.06.2021
6452
Нукусда фестивалдан сўнг оммавий муштлашув содир бўлди

10 июнь куни Нукус шаҳрида ўтказилган фестивалдан сўнг оммавий муштлашув содир бўлди ва ижтимоий тармоқларда ушбу жанжалнинг видеотасвирлари кенг тарқалди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ушбу видеолар бўйича расмий маълумот берди. Унга кўра, ҳозирги вақтда Нукус шаҳри Ички ишлар органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Суриштирув жараёнида муштлашувда қатнашган ҳар бир иштирокчининг ким эканлиги аниқланиб, уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Aмударёда ҳам шунга ўхшаш оммавий муштлашув бўлганди.

Top