Спорт | 11:50 / 21.06.2021
6844
1 дақиқада ўқилади

Қатар 2022 йилги ЖЧга фақат коронавирусга қарши эмланганларни киритади

Фото: Reuters

Коронавирусга қарши вакцинани олган мухлисларгина Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати-2022 ўйинларига ташриф буюриши мумкин. Ушбу қарор мамлакат расмийлари томонидан қабул қилинди, дея хабар берди Қатар бош вазири шайх Холид бин Халифа бин Абдулазиз Ол Таний.

«2022 йилги жаҳон чемпионати бошлангунига қадар, аксарият мамлакатлар ўз аҳолисини эмлаб бўлади, - дея бош вазирнинг сўзларини келтирмоқда AP. - Айрим давлатлар ўзининг барча аҳолисини эмлай олмаслигини ҳисобга олиб, Қатар тўлиқ ҳажмда вакцинани олмаган мухлисларнинг стадионга киришига йўл қўймайди».

Унга кўра, Қатар мусобақани томоша қилиш учун келадиганларда иммунитет ҳосил қилиш учун 1 миллион дозада COVID-19’га қарши вакцинани етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда. 

Қатарда футбол бўйича жаҳон чемпионати 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабригача бўлиб ўтади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид