Ўзбекистон | 10:09 / 25.06.2021
28340
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони 500га яқинлашди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 476 нафар кишида касаллик қайд этилиб, икки бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.

«2021 йил 24 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 108184 (+476) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Бу 2021 йилдаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 12 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 14 нафари Андижон вилоятида,
  • 18 нафари Бухоро вилоятида,
  • 29 нафари Жиззах вилоятида,
  • 12 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 4 нафари Навоий вилоятида,
  • 10 нафари Наманган вилоятида,
  • 89 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 8 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 35 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 40 нафари Фарғона вилоятида,
  • 21 нафари Хоразм вилоятида,
  • 49 нафари Тошкент вилоятида,
  • 135 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 12 нафар,
  • Андижон вилоятида 24 нафар,
  • Жиззах вилоятида 22 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
  • Навоий вилоятида 4 нафар,
  • Наманган вилоятида 16 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 50 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 5 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 66 нафар,
  • Фарғона вилоятида 10 нафар,
  • Тошкент вилоятида 67 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 253 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 104007 (+535) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 725 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3452 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзуга оид