Сурхондарёда ҳайдовчи одам уриб юбориб қочиб кетди. Пиёда воқеа жойида вафот этди
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ҳайдовчи одам уриб юбориб, қочиб кетган. Оқибатда пиёда оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 24 июнь куни соат тахминан 17:00ларда М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Термиз шаҳри ҳудудидан ўтган 1456-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Номаълум машина одам уриб юбориб қочиб кетган. Оқибатда пиёда оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Ҳодиса гувоҳи бўлган одамлар у ҳақда ЙҲХБга хабар беришган.
Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБга хабар тушиши билан вилоят ҳудудида тўсиб ушлаш тадбири эълон қилинган. Ҳодиса жойи кўздан кечирилганда жабрланувчининг жасади турган жойдан «Сobalt» русумли автомашинага тегишли бўлаклар топилган.
Қайд этилишича, олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида мазкур ҳодиса Термиз шаҳар Юлдуз маҳалласида яшовчи фуқарога тегишли машинада содир этилгани аниқланган. Суриштирувлар давомида «Сobalt» эгаси ўша куни спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда бўлгани учун машина бошқарувини дўстига берганини билдирган. Ҳайдовчининг дўсти эса «Сobalt»ни бошқариб кетаётган пайтда ухлаб қолганини ва машина нимагадир урилганда уйғониб кетганини, тўхташга қўрқиб, воқеа жойидан кетиб қолганини айтган.
Мавзуга оид
15:53
Чилонзорда автобус ва Lacetti тўқнашди
19:03 / 18.11.2024
ПФЛ Суперлига рамзий термаси эълон қилинишини ЙТҲ қурбонлари хотирасига бағишлади
15:09 / 18.11.2024
Қашқадарёда қўйлар подасини автомобил уриб юборди
07:40 / 18.11.2024