Жамият | 20:09 / 29.06.2021
3834
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда банк кредитини тўлай олмаган шахс баланд бинодан ўзини ташламоқчи бўлди

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида банк кредитини тўлай олмаган шахс баланд бинодан ўзини ташламоқчи бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 28 июнь куни Оқдарё тумани «Турон» МФЙ Арпа қишлоғида яшовчи, 1990 йилда туғилган Э.Ф. тумандаги «Микрокредитбанк» АТБ Оқдарё филиали олдидаги бинонинг юқори қаватига чиқиб, ўзини пастга ташламоқчи бўлган.

Жамоат тартибини сақлаш мақсадида, ҳодиса жойига ИИБ ходимлари етиб бориб, фуқаро билан тушунтириш ишлари олиб борилганидан сўнг, Э.Ф. фикридан қайтган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, Э.Ф. 2019 йил апрель ойида олган кредитининг 2021 йилнинг май-июнь ойи учун тўловини амалга оширмаган. Шундан сўнг, унинг уйига суднинг қарзни ундириш бўйича чиққан қарорига асосан, мажбурий ижро бўлими ходимлари боришган. Бундан норози бўлган Э.Ф. банк олдидаги бинонинг тепасига чиқиб, ўзини пастга ташламоқчи бўлган.

Мавзуга оид