Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда катта тезликда ҳаракатланиб келган «Ласетти» бетон симёғочга урилди
Жорий йилнинг 30 июн куни Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Тошкент ҳалқа йўли, “Туркистон” кафеси қаршисида ҳайдовчи "Ласетти" русумли автомобилни катта тезликда бошқараётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган пиёдаларни уриб юбормаслик учун рулни чап томонга бурган.

Кескин бурилиш оқибатида автомобил аввал пиёдалар белгисига, сўнг бетон симёғочга бориб урилган. Бетон симёғочнинг парчалари йўлнинг нариги томонидан ҳаракатланиб келаётган "Спарк" русумли автомобилга теккан.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини, қоидаларни четлаб ўтиб ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз”, дейилади маълумотда.

Мавзуга оид
09:23 / 24.03.2026
Қамчиқда икки кун ичида иккита йўл ҳодисаси кузатилди
11:03 / 19.03.2026
Таиланддаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
22:00 / 15.03.2026
Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши қурбон бўлди
20:56 / 14.03.2026