Жаҳон | 10:55 / 04.07.2021
7033
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда АН-2 самолёти фалокатга учради

Қозоғистоннинг Қизилўрда шаҳри яқинида кичик ўлчамли Ан-2 самолёти фалокатга учради.

Қозоғистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, воқеа самолёт соат 7лар атрофида Қизилўрданинг Қараултўбе қишлоғидан 12 км узоқликда гуруч экилган майдонга ишлов бераётганда юз берган. Самолёт бир неча километрлик парвоздан кейин техник носозлик сабабли мажбурий қўнишга уриниш вақтида ерга қулаган. 

Самолётда 1954 ва 1967 йилларда туғилган икки учувчи бўлган. Уларга жиддий жароҳат етмаган.

Самолёт “Илиса” корхонасига тегишли бўлган.

Маълумотларга кўра, айни вақтда Қозоғистонда турли мақсадларда 290та Ан-2 самолётидан фойдаланилади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид