Нефть нархи 3 йиллик рекордни янгилади
Ҳафта нефть учун омадли келди: Лондоннинг ICE биржасида Брент нефти нархи 1,3 фоизга кўтарилди. Бу нефть нархи уч йиллик рекордни янгилаганини кўрсатади. 2018 йил 30 октябрдан бери илк бор нефть бир баррели учун 77 доллардан ошди.
WTI нефти нархи эса 1,6 фоизга ошиб, 76,32 долларга етган.
Хитой Ўзбекистон импорти ва экспортида етакчилик қилмоқда
Жорий йилнинг беш ойида Хитой Ўзбекистон экспортида 0,8 млрд долларлик экспорт билан етакчиликни қўлга олган. У 1,8 млрд долларлик импорт билан ҳам етакчилик қилмоқда.
Яъни йилнинг беш ойида Хитойдан импорт экспортга нисбатан 2 баробарга кўпроқни ташкил қилган: сальдо манфий 1 миллиард долларга тенг.
Давлат компанияларига харидларни тендерсиз амалга ошириш тақиқланди
Президент қарорига мувофиқ, 2021 йил 5 июлдан бошлаб давлат компаниялари учун индивидуал тарзда давлат харидларини тендерсиз ўтказишнинг мавжуд талаблари бекор қилинди.
Уларга давлат харидлари ўтказилиши тўғрисидаги эълонлар ва давлат харидлари натижалари тўғрисидаги ахборотни махсус ахборот портали ва ОAВда эълон қилиш мажбурияти юклатилди. Ҳужжатда яна бошқа ўзгаришлар акс этган.
Узум плантациялари учун субсидиялар ажратилади
Янги токзорлар учун бир дона артезиан қудуқ ёки насос станцияси қуришга ҳар 10 гектарга 120 млн сўмгача субсидия берилади, яъни субсидия бериладиган майдон ҳажми 3 баробарга камаяди (ҳозир энг кам майдон 35 гектар қилиб белгиланган).
Сертификатланган узум плантацияларини ташкил этишни молиялаштириш учун банкларга 100 млн доллар ресурс ажратилади.






