Ўзбекистон | 13:32 / 20.07.2021
10453
2 дақиқада ўқилади

Хитой-ўзбек вакцинасининг навбатдаги 1 млн дозаси олиб келинди

Бугун ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг навбатдаги 1 млн дозалик партияси етиб келди. Бунга қадар бу вакцинадан жами 6,5 миллион доза келтирилганди. Ой охиригача яна 3 млн доза шу турдаги вакцина олиб келинади.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

20 июль куни Хитой ва Ўзбекистон ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидан яна 1 миллион доза Тошкентга келтирилди. Июль ойида ушбу вакцинадан яна 3 млн доза келтирилиши режалаштирилган.

Вакцинанинг 1 млн дозалик биринчи партияси жорий йилнинг 27 март куни, 1 миллион доза - 27 апрель куни, 1 млн доза - 18 май куни, 500 минг доза - 19 май, 1 млн доза – 10 июнда, 1 млн доза 29 июнь куни ва яна 1 миллион доза 30 июнь куни келтирилган эди.

Аввалроқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигида яратилган рекомбинант вакцинадан жорий йилнинг 20-25 июль кунлари 4 млн доза олиб келиш режалаштирилгани ҳақида маълум қилган эди.

Шунингдек, август ойида «Спутник V» вакцинасидан 160 минг доза ҳамда август-сентябрь ойларида COVAX дастури доирасида яна 660 минг доза (AstraZeneca ёки Moderna) вакцина олиб келиниши кутилмоқда.

16 июль куни Озарбойжон CОVAХ глобал ташаббусининг ҳамкори сифатида Ўзбекистонга 50 минг доза AstraZeneca вакцинаcини тақдим этди.

19 июль ҳолатига кўра, 5,8 миллион доза вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилган.

Мавзуга оид