Жаҳон | 14:40 / 21.07.2021
5236
1 дақиқада ўқилади

Сомалида йўловчи самолёти ҳалокатга учради — ОАВ

Маҳаллий ҳокимият самолёт бортида 45 киши бўлганини хабар қилган. Ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ.

Фото: Goobjoog News

Сомалининг Элвак шаҳрида йўловчи самолёти қулаб тушди. Бу ҳақда Goobjoog News нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, самолёт Кения пойтахти Найробидан ҳавога кўтарилган ва қўниш вақтида ҳалокатга учраган. 

Маҳаллий ҳокимият самолёт бортида 45 киши бўлганини хабар қилган. Ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ.

Шу билан бирга, Кениянинг Daily Nation газетаси самолёт Кения ва Сомали чегарасидаги Мандера округида ҳалокатли қўнишни амалга оширганини хабар қилмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид