Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга Airbus вертолётлари олиб келинди
Uzbekistan Airways парки фуқаролик авиацияси хизматини кўрсатувчи иккита Airbus вертолёти билан бойитилди. Яна иккита вертолёт октябр ойида олиб келинади.
2021 йил февраль ойида транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ҳамда Airbus International компаниясининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Жак Гарриг Airbus Helicopters компанияси томонидан ишлаб чиқарилувчи тўртта вертолёт хариди бўйича келишувга эришилган эди.
Маълум бўлишича, бу вертолётлардан биринчиси 4 июнда, иккинчи 12 июнда Ўзбекистонга етиб келган ва шу кунгача расмийлаштириш жараёни ўтказилган.
Келтирилган бу вертолётлар H-125 моделда бўлиб, октябрь ойида етиб келиши режалаштирилаётган H-130 моделдаги қолган иккита вертолёт бирмунча йирикроқ ўлчамда бўлади.
Бугун, 31 июль куни вертолётларнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Бу Ўзбекистонда фуқаролик авиациясининг янги йўналиши очилганидан дарак беради. Тақдимот маросимида бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ҳам иштирок этди.
Мавзуга оид
09:42 / 15.01.2026
Эрон ҳаво ҳудуди ёпилиши: Uzbekistan Airways, Jazeera ва Fly One Asia рейслари йўналишини ўзгартирди
20:37 / 13.01.2026
Қозоғистон осмонида Ўзбекистон ва Россия самолётлари хавфли яқинлашгани маълум бўлди
20:36 / 30.12.2025
2025 йилда йўловчилар Ўзбекистон аэропортларидан энг кўп парвоз қилган йўналишлар маълум бўлди
22:46 / 29.12.2025