Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда йилнинг ўтган муддатида 39 киши автоҳалокат туфайли вафот этган
Навоий вилоятида жорий йилнинг январь-июнь ойларида 124 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Шунинг 39 таси инсон ўлими билан боғлиқ. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати раҳбари Фарруҳ Якубов 2 август куни ўтказилган брифингда маълум қилди.

Маълум қилинишича, автоҳалокатларнинг 27 таси тезликни ошириш, 15 таси пиёдаларга йўл бермаслик, 4 таси светофорга риоя қилмаслик, 5 таси қарама-қарши йўналишга чиқиш, 7 таси бошқарув пайтида ухлаб қолиш, 6 таси маст ҳолда машина бошқариш, 8 таси имтиёзга эга машиналарга йўл бермаслик, 4 таси йўл белгиларига амал қилмаслик натижасида содир этилган.
Брифингда пиёдалар, айниқса болалар иштирокидаги йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида Навоий шаҳрида «Вазиятлар маркази» ишга туширилгани, ушбу марказда шаҳардаги 23 та чорраҳада ўрнатилган 99 та камера интеграция қилинган ҳолда барча пиёдалар ўтиш жойларини тўлиқ назорат қилиш имкони яратилгани айтиб ўтилди. Таъкидланишича, марказда 3 нафар ходим томонидан бир вақтнинг ўзида 143 та камера назорат қилиб борилади.

Олдинроқ Навоийда «Nexia» ағдарилиб кетиши оқибатида ундаги йўловчи вафот этганди.
Мавзуга оид
12:24 / 21.02.2026
ДХХ ва ИИБ тезкор тадбири: 5,6 мм калибрли патронлар аниқланди
10:04 / 17.02.2026
Навоийда 2026 йилда 16 та маҳаллада шаҳар муҳити яратилади
16:57 / 28.01.2026
Навоийда олтин қазиш фаолияти билан ноқонуний шуғулланиб келган гуруҳ ушланди
14:16 / 24.01.2026