Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижий олийгоҳга ўқишга киритиб, кейин Ўзбекистонга кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
Фуқарони Қирғизистон Республикаси олийгоҳига ўқишга киритиб, кейинчалик ўқишини Ўзбекистондаги таълим муассасасига кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан маълум қилинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Чилонзор тумани бўлими томонидан ўтказилган тадбирда, фуқаро Э.Э. фуқаро А.нинг ишончига кириб, уни 7 000 АҚШ доллари эвазига Қирғизистон Республикаси тиббиёт олийгоҳига ўқишга киритиб, биринчи босқични тугатганидан сўнг танишлари орқали ўқишини Тошкент тиббиёт академиясига кўчириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 3 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Тошкентда хориждаги ўқишни Самарқанддаги олийгоҳга кўчиртириб беришини айтиб, фуқародан пул олган шахс ҳамда Яшнободда фуқаронинг “хориждаги” ўқишини кўчиртириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланганлиги хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
09:45
Гулистон шаҳар ҳокимлиги ходими пора билан ушланди
18:28 / 12.06.2026
Қозоғистонда пора бериш нияти жиноятга тенглаштирилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026