Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қарши шаҳридаги чорраҳада юк машинаси ва “Nexia-3” тўқнашди
Қарши шаҳрида жойлашган чорраҳалардан бирида “MAN” русумли юк машинаси ва “Nexia-3” тўқнашган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 2 август куни соат 14:50 ларда, Қарши шаҳар, Ислом Каримов ҳамда Амир Темур кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи Э.Д. бошқарувидаги “MAN” русумли юк машинаси ҳамда ҳайдовчи И.У. бошқарувидаги “Nexia-3” иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Оқибатда “Nexia-3” машинаси ҳайдовчиси тан жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган.
Ижтимоий тармоқларда мазкур йўл-транспорти ҳодисаси тасвирланган видео тарқалди. Унда светофорнинг яшил чироғида ҳаракатланиб, чорраҳа ўртасига етган “Nexia-3” машинасини бошқа кўчадан чиқиб келган юк машинаси келиб ургани ва чорраҳа четигача суриб борганини кўриш мумкин.
Қайд этилишича, мазкур ЙТҲ юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:33 / 16.05.2026
Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди
11:00 / 16.05.2026
Чилонзорда Tracker пиёдани уриб юборди
00:40 / 16.05.2026
Олмалиқда мотоциклчи 14 ёшли пиёдани уриб юборди
16:48 / 15.05.2026