Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“40 кун ичида 14 марта радарга тушган Trailblazer”. Тошкент вилоятида энг кўп қоида бузган автомобиллар рўйхати эълон қилинди
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ тезликни оширгани туфайли 10 мартадан ортиқ фоторадарга тушган транспорт воситалари рўйхатини эълон қилди.
“2021 йилнинг ўтган даври мобайнида Тошкент вилояти ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг 47 фоизи айнан тезлик оқибатида содир бўлди. Бундай ҳодисалар салмоғини камайтириш мақсадида вилоят автомобил йўлларида 50га яқин тезликни меъёридан ошириш қоидабузарлигини аниқловчи фоторадарлар ишламоқда. Вилоят ҳудудида йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлиши ва кўп миқдорда жарима тўлашларига қарамасдан, айрим ҳайдовчилар Тошкент вилояти ҳудудида 10 маротабадан ортиқ фоторадарлар нигоҳига тушмоқда”, дейилади вилоят ИИББ ЙҲХБ баёнотида.
Бош бошқарма ахборот хизмати раҳбари Рустам Асқаров Kun.uz’га энг кўп қоида бузган ҳайдовчилар рўйхатини тақдим этди.
Қайд этилишича, GAZ 31029 русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси жорий йилда 18 марта тезликни меъёридан ошириш қоидабузарлигини содир этган.
NEXIA русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 4 ой ичида 15 марта тезликни меъёридан ошириш қоидабузарлигини содир этган.

TRAILBLAZER русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 40 кун ичида 14 марта тезликни меъёридан ошириш қоидабузарлигини содир этган.

EQUINOX русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 30 кун ичида 11 марта тезликни меъёридан ошириш қоидабузарлигини содир этган.

CAPTIVA русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 40 кун ичида 9 марта тезликни меъёридан ошириш қоидабузарлигини содир этган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Тошкент вилоятида 10 ой мобайнида тезлик билан боғлиқ 36 марта қоидабузарлик содир этган Lacetti ҳайдовчисига 35 млн сўмдан кўпроқ жарима белгиланган эди.
Мавзуга оид
11:20 / 22.06.2026
Бўстонлиқда каналга тушиб кетган икки боладан бирининг жасади топилди
21:23 / 20.06.2026
Қибрайда автомобилда қизларга уятсиз ҳаракат қилган йигитлар 5 суткага қамалди
16:47 / 19.06.2026
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
08:45 / 16.06.2026