Беллашувларнинг сўнгги кунида Ўзбекистон дзюдочилари жамоавий баҳсларда олтин медалга сазовор бўлишди.
Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси 23та олтин, 32та кумуш, 36та бронза — жами 91та медаль қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида 9 мамлакат ичида 2-ўринни эгаллади.
1-ўрин мезбон Россияга насиб этган бўлса, Қозоғистон кучли учликни якунлаб берди.












