Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 08:37 / 20.09.2021
2561
2 дақиқада ўқилади
Ҳукумат тиббий-ижтимоий муассасалар тўғрисидаги низомларни тасдиқлади
“Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди
“Саховат” кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари тўғрисидаги низомга кўра, мазкур интернат уйларига:
- парвариш қилиш шарт бўлган 1-даражали қариндоши ёки васийлари бўлмаган ёлғиз кексалар;
- 18 ёшидан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлар;
- ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз I гуруҳ ногирон кексалар жойлаштирилади.
Қуйидагилар “Саховат” интернат уйларига қабул қилишга қарши кўрсатмалар ҳисобланади:
- тутқаноқ бўладиган эпилепсия, мунтазам тутқаноқларга, эпилептик мақомга, дисфорияларга мойиллик;
- руҳий касалликлар;
- сил касаллиги;
- юқумли тер ва соч касалликлари;
- ўткир юқумли касалликлар;
- салбий жараёндаги, ёмон ҳолатда ўтадиган шиш касалликлари ва рецидивлари;
- таносил касалликлари.
Қуйидаги низомлар тасдиқланди:
- “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари тўғрисида;
- “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйлари тўғрисида;
- Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар тўғрисида;
- Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати тўғрисида.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026