Ўзбекистоннинг Глобал инновацион индекс баҳолаш рейтингида юқори поғонага кўтарилган ва салбий натижа қайд этилган йўналишлари маълум қилинди
Ўзбекистон Глобал инновацион индекс рейтингида 36 поғонага юқорилади. Шу билан бирга паст кўрсаткич қайд этилган йўналишлар ҳам таҳлил қилинди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов маълум қилди.
“Мамлакатимиз Глобал инновацион индекс рейтингида 132 давлат орасида 86-ўринда қайд қилинди. Бу натижа мамлакатимизнинг рейтингдаги ўтган йилги ўрнидан 7, 2015 йилги ўрнидан эса 36 поғона юқори.
Қатор индикаторларда 8 та йўналишда 8 поғонадан 42 поғонагача юқори босқичга кўтарилиш кузатилган. Айниқса, Ахборот хизматлари экспорти бўйича 42 поғонага кўтарилдик”, деди вазир.
Рейтингда мамлакатлар 4 та даромад гуруҳига бўлинган (юқори даромад, юқори ўрта, қуйи ўрта ва паст даромад) бўлиб, Ўзбекистон ўз гуруҳида (қуйи ўрта даромад) 34 давлат орасида 10-ўринни эгаллади ва қуйи-ўрта даромадли мамлакатлар қаторида топ 10 таликка кирди.
“Туркия, Парагвай, Покистон, Яман, Эквадор, Аргентина, Зимбабве, Эрон ва Ўзбекистон салмоқли қадамлар билан юқорилаган мамлакатлар сифатида тан олинди. Россия ёки Хитой мамлакатларида юқорилаш кўрсаткичи 2 поғонага кўтарилганини кўриш мумкин.
Ўсиш суръатларига эътибор берадиган бўлсак, бу йил Жанубий ва Марказий Осиё мамлакатлари орасидаги ўз ўрнимизни сақлаб қолдик. Яъни ҳудудий давлатлар ўртасида 4-ўриндамиз”, дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Шу ўринда Абдураҳмоновнинг айтишича, 10 та йўналишда Ўзбекистонда салбий натижалар қайд этилган. Жумладан, Жаҳон банки томонидан бошқариладиган норматив ҳужжатлар йўналишида 126-ўрин, Олий таълимга хориждан талабаларни жалб қилиш бўйича 105-ўринда, хорижда молиялаштириладиган тадқиқот ва ишланмалар ялпи харажатларини жалб этиш бўйича 97-ўрин қайд этилган. Кейинги йилларда мана шу йўналишларда ҳам тегишли вазирлик ва идоралар билан иш олиб бориш кераклиги таъкидланди. Шунда 2030 йилга қадар Глобал инновацион индекс баҳолаш рейтингида Ўзбекистон етакчи 50 та давлат қаторига кириш учун имкониятни янада оширади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур рейтингда Ўзбекистон 2020 йилда 93-ўрин ва 2015 йилда 122-ўринларни эгаллаган эди.
Мавзуга оид
19:02 / 28.10.2024
Ўзбекистон дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 20 таликка кирди
22:04 / 23.10.2024
Ўзбекистоннинг жаҳон қонун устуворлиги индексидаги ўрни эълон қилинди
22:02 / 17.10.2024
Дунёда интернет эркинлиги даражаси пасайиб бораётгани қайд этилди
19:22 / 17.10.2024