Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида Lacetti-2 машинасининг газ баллони портлаб кетди
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида жойлашган автомобилларга сиқилган газ тўлдириш шохобчасида Lacetti-2 машинасининг газ баллони портлаб кетган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2 октябр куни соат 15:30 ларда Жарқўрғон туманида жойлашган «Жарқўрғон Сарбон-Брокер» МЧЖга қарашли автомобилларга сиқилган газ тўлдириш шохобчасида газ тўлдириш жараёнида Lacetti-2 машинаси газ баллони портлаб кетган.
Қайд этилишича, мазкур ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ёнғин содир бўлмаган. Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, прокуратура ва бошқа тегишли идораларнинг мутахасисслари чиқиб, ҳодиса сабабларини ўрганишган.
Дастлабки суриштирувларга кўра, газ баллонининг портлашига Lacetti-2 машинасига ўзбошимчалик билан ўрнатилган сифатсиз (ЭCЕК 110 Ш 72 килограмм, скотчли) газ баллонининг юқори босим остида техник деформацияси сабаб бўлган.
Мавзуга оид
19:20 / 27.06.2026
Сурхондарё вилоят солиқ бошқармасига раҳбар тайинланди
20:58 / 08.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин барпо этган боғ сақлаб қолинадиган бўлди
13:33 / 08.06.2026
Сурхондарёда ҳам ИИБ ходими вояга етмаган қизнинг номусига тегишда гумонланмоқда
08:51 / 03.06.2026