Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон қайтариб бериш шарти билан Қирғизистонга электр энергияси етказиб беради
Куз-қиш мавсумида Ўзбекистон Қирғизистонга 750 миллион кВт / соат электр энергияси етказиб беради. Қирғизистон энергетика ва саноат вазири Доскул Бекмурзаевнинг маълум қилишича, Бишкек Ўзбекистон томонидан етказиб бериладиган электр энергияси учун пул тўламайди. Вазият барқарорлашганидан кейин Ўзбекистон томонига электр энергияси қайтариб берилади.
Бундан ташқари, Туркманистондан Қирғизистонга 500 миллион кВт / соат, Россиядан эса Ўзбекистон орқали 2-3 миллиард кВт / соат электр энергияси етказиб берилиши бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Қирғизистон Тўктогул сув омборида сув сатҳининг пастлиги туфайли сўнгги йиллардаги энг йирик энергетик инқирозга дуч келмоқда. 1 октябрь ҳолатига кўра, сув омборида атиги 12,3 миллиард кубометр сув тўпланган, қишки мавсумда мамлакатни энергия билан таъминлаш учун 15-16 миллиард кубометр сув керак бўлади. Ушбу сув омбори Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг бир қисмини сув билан таъминлашга ҳам хизмат қилади.
Ўзбекистон ва қўшни давлатлар томонидан Қирғизистонга электр энергияси eтказиб берилишидан мақсад сифатида сув омборида келгуси суғориш мавсуми учун етарли миқдорда сув йиғиш кўзда тутилмоқда.
Аввалроқ, энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев Kun.uz’га берган интервьюсида Қирғизистон билан энергия алмашинуви йўлга қўйилиши ҳақида маълумот берганди. Унга кўра, Ўзбекистон маълум миқдордаги электр энергиясини ортиқча бўлган пайтда қўшни давлатга бериб туриши, эвазига ёздаги уч ойда Қирғизистон шу электрни қайтариб бериши айтилганди.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026