Жамият | 14:07 / 06.10.2021
1338
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда 176 миллион сўмлик телефон аппаратларининг пулини ўзлаштирган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида яшовчи аёл Шеробод туманида яшовчи шахсдан 176 миллион сўмлик телефон аппаратлари олиб, пулини бермаган. Оқибатда аёлга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 26 сентябрь куни Шеробод туманида яшовчи К.Одил Термиз шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб жорий йил май ойида Жарқўрғон туманида яшовчи С.Маърифат 176 миллион сўмлик телефон аппаратларини олиб, пулини бермасдан келаётганини маълум қилган.

Дастлабки суриштирувларда, С.Маърифат Термиз шаҳридаги савдо мажмуаси олдида К.Одилдан 56 та турли русумдаги жами 176 миллион сўмлик уяли телефон аппаратини, 4 ой давомида ҳар ойда 44 миллион сўмдан бериб боришни айтиб олгани ва ўзлаштириб кетгани аниқланган.

Қайд этилишича, 2021 йил 26 сентябрь куни Термиз шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан С.Маърифатга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид