Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда бир қатор автобусларнинг йўналиши ўзгарди
“Тошкент-Чирчиқ-Хўжакент” тезюрар электр поездлар ҳаракатини ташкил этиш мақсадида, Паркент кўчасидан КҲАЙга ўтиш қисмида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, шу сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланди. 2021 йил 5 октябрь кунидан бошлаб, 58, 88, 89, 95-сонли автобус йўналишлари қуйидаги кўчалардан ҳаракатини давом эттиради:
58-сонли автобус йўналиши - Мустақиллик шоҳкўчасидан Оққўрғон, Катта Дархон кўчалари орқали “Экскаватор заводи” сўнгги бекатигача икки тарафлама;
88-сонли автобус йўналиши Паркент кўчасидан Мустақиллик шоҳкўчаси, Оққўрғон кўчалари орқали ва кейинги ҳаракатини ўз йўналишини давом эттирган ҳолда;
89- ва 95-сонли автобус йўналишлари - шаҳар томон ҳаракатлари Паркент кўчасидан Мустақиллик шоҳкўчаси, Оққўрғон кўчалари орқали Оққўрғон - Катта Дархон кўчалари кесишган жойдан орқага бурилиб олиб, ўз йўналишини давом эттирган ҳолда (қайтишда ўз йўналишини ўзгартирмаган ҳолда).
Мавзуга оид
14:23 / 14.07.2026
Собиқ онкология шифохоналари ҳудуди ҳозир қанақа ҳолатда?
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
09:23 / 11.07.2026
Тошкентда автобус қарама-қарши йўналишда ҳаракатланди
12:11 / 06.07.2026