Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд шаҳрида жорий йилда 124та ёнғин содир бўлгани маълум қилинди
Жорий йил 9 ой давомида Самарқанд шаҳрида 124та ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғининг ўринбосари Илҳом Ҳамроев иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинган.
Қайд этилишича, жорий йил 6 октябрь куни Самарқанд шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғининг ўринбосари Илҳом Ҳамроев иштирокида брифинг ўтказилган. Брифингда И.Ҳамроев 9 ой давомида қилинган ишлар ва содир бўлган ёнғинлар ҳақида ҳисобот берган.
И.Ҳамроевнинг маълум қилишича, жорий йил 9 ой давомида Самарқанд шаҳридаги 60 минг 372та хонадонда профилактика ишлари олиб борилишига қарамай 124та ёнғин содир бўлган. Ёнғинларнинг асосий қисми очиқ оловдан фойдаланишда, электр мосламаларни ўрнатиш ва фойдаланиш қоидаларига амал қилмаслик, ёш болаларнинг қаровсиз қолдирилиши оқибатида содир бўлган.
Аввалроқ, Самарқанд вилоятида жорий йил 8 ой давомида 712та ёнғин содир бўлгани ва уларнинг 90тасида ёнғин келиб чиқишига ёш болалар сабаб бўлгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
13:26 / 20.12.2025
Қоратош–Самарқанд Дарвоза кўчалари кесишмасида машина ёниб кетди
08:21 / 13.12.2025
«Авиасозлар» бозори ҳудудида ёнғин содир бўлди
12:38 / 08.12.2025
Тошкентда ёнғин ва зилзила бўйича амалий-тактик машқлар ўтказилади
13:23 / 06.12.2025