Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев мансабдорлар шароити оғир маҳаллаларда ишлаши зарурлиги ҳақида гапирди
Келгуси беш йилда Сурхондарё вилоятини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш учун, давлат ҳисобидан 50 триллион сўм ажратилади. Бу ҳақда Термиздаги учрашув чоғида президентликка номзод Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
“Энди, ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича “ҳоким ёрдамчилари” лавозимлари жорий этилади. Буни тушунмаган ҳоким мен билан ишлолмайди.
Керак бўлса, Тошкентда ўтирган вазирлар ҳам маҳаллага тушиб ишлайди. Тошкент эмас, бутун мамлакат - Ўзбекистон. Шароити оғир маҳаллани кўтариб берса, ҳар қандай лавозим бўлса берамиз.
Энди ҳар бир маҳалланинг ўз бюджети бўлади. Шу орқали эҳтиёжманд оилаларга субсидиялар ажратиш, жамоат ишларига жалб қилиш, ёшларни касбга ўқитишни ташкил этиш ваколатлари ҳоким ёрдамчиларига берилади.
Ҳоким ёрдамчилари иқтисодиёт ва инвестиция идоралари, ҳокимиятда ишлайдиган билимли ва шижоатли ёшлар орасидан танланади. Лавозимга қўйишдан олдин, улар 2 ой давомида янги тизим асосида ишлашга ўқитилади.
2-3 йил маҳаллада фидокорона ишлаб, ўзини кўрсатганларини, келгусида раҳбарлик лавозимларига тайинлаймиз. Агар ушбу янги тизим барча шаҳар ва туманларда самарали ташкил этилса, уч йилда вилоятда ишсизлик ва камбағалликни кескин қисқартиришга эришилади.
Умуман олганда, келгуси беш йилда Сурхондарё вилоятини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш учун, давлат ҳисобидан 50 триллион сўм ажратилади ва жами 320 мингта янги иш ўринлар яратилади”, – деди номзод.
Мавзуга оид
11:40 / 14.07.2026
“Диплом эмас, тажриба муҳим”: 8 тилни биладиган 25 ёшли Ҳожимурод ҳикояси
19:55 / 02.07.2026
Танзила Норбоева раислигида Сурхондарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси муҳокама қилинди
18:28 / 20.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин яратган ўрмонзор "Дендрология боғи"га айлантирилади
09:05 / 17.06.2026