Ўзбекистон | 15:47 / 11.10.2021
19847
1 дақиқада ўқилади

«Нега Қашқадарёнинг ҳамма тадбиркорлари Тошкентда, нима халақит беради қайтишга?» – Шавкат Мирзиёев

Қашқадарёдаги сайловчилар билан учрашувда маҳаллий тадбиркорлардан бири вилоятдаги ишбилармонлар номидан сўзга чиқди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Фото: Миллий масс-медиа фонди

Қайд этилишича, тадбиркорнинг сўзларини эшитган Шавкат Мирзиёев шундай савол билан юзланди:

“Қашқадарё бизнесменларининг 70 фоизи Тошкентда. Ўзи ҳам, офиси ҳам, пуллари ҳам пойтахтда. Албатта, эркинлик, улар ҳам ўзлари истаган жойда ишлашади. Олдин Қашқадарёда ҳар хил ташкилотлар бор эди, тадбиркорларга кун бермасди. Ҳозир уларнинг ҳаммасини жиловладик-ку, энди қашқадарёликлар қайтишига нима халақит беряпти?”

Бунга жавобан тадбиркор:

“Олдин бизда қатор муаммолар бор эди, бир суткада 24 соат бўлса, 23,5 соатлаб свет бўлмаган пайтлари бўлган. Олган буюртмаларимизни бажара олмай хижолат бўлардик. Сиз бу муаммоларимизнинг анчасини ечиб бердингиз”, – деди.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид