Жорий йилнинг 13 октябр куни Талимаржон конидаги 1-сонли қудуғида унинг иккинчи ўзанини қиялатиб йўналтирилган бурғилаш билан боғлиқ бўлган мукаммал таъмирлаш ишларидан сўнг қудуқдан саноат даражасидаги газ оқими олинди.

Олинаётган газни республика аҳолисига етказиб бериш учун 14 октябр куни қудуқ газ узатиш тизимига уланади.

Барча ишлар санитария-эпидемиология ва экология қоидалари талабларига мувофиқ равишда амалга оширилмоқда.

Epsilon Матбуот хизмати Ⓣ