Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳрисабзда машинасини жарима майдонидан чиқариш учун туман ЙҲХБ бошлиғига 300 доллар пора бермоқчи бўлган шахс ушланди
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида машинасини жарима майдонидан олиб чиқиш учун туман ЙҲХБ бошлиғига 300 доллар пора бермоқчи бўлган шахс ушланган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йил 17 сентябрь куни Шаҳрисабз туманида ЙПХ ходими томонидан ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган Н.Қ. бошқарувидаги Matiz машинаси тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи Н.Қ. маст ҳолатда эканлиги аниқланган. ЙПХ инспектори томонидан унга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, машина вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.
Шундан сўнг, жорий йилнинг 20 сентябрь куни ҳайдовчи Шаҳрисабз тумани ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Ш.Отақуловнинг ёнига келиб, маъмурий баённомани бекор қилиш ва жарима майдонида турган автомобилини чиқариб бериш эвазига унга 300 АҚШ доллари (уч юз доллар) пулни пора сифатида таклиф қилган. Ҳолат юзасидан Ш.Отақулов вилоят ИИБ бошлиғи номига билдирги орқали мурожаат қилган.
Қайд этилишича, ходимнинг билдиргисига асосан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида ҳайдовчи Н.Қ. туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Ш.Отақуловга 300 долларни пора тариқасида берган вақтда ушланган.
Таъкидланишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Шаҳрисабз туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:29 / 13.06.2026
Тошкентда фуқародан минг доллар талаб қилган туман газ таъминоти бўлими ходими ушланди
15:47 / 13.06.2026
Порахўрлик жинояти иштирокчилари муддатидан илгари озод қилинмайди
09:45 / 13.06.2026
Гулистон шаҳар ҳокимлиги ходими пора билан ушланди
18:28 / 12.06.2026