Ўзбекистон | 14:19 / 21.10.2021
2375
1 дақиқада ўқилади
Самарқанд вилояти аҳолисининг меҳнатга лаёқатли қатлами 2 миллион нафардан ошгани маълум қилинди
Самарқанд вилояти аҳолисининг меҳнатга лаёқатли қатлами 2 миллион нафардан ошган. Бу ҳақда вилоят бандлик бош бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда маълум қилинишича, Самарқанд вилояти статистика бошқармасининг маълумотларига кўра, вилоят аҳолисининг меҳнатга лаёқатли қатлами аҳоли умумий сонининг 56,5 фоизини, яъни 2 миллион 266 минг 744 кишидан кўпроқни ташкил этмоқда.
Самарқанд доимий аҳолисининг ёш гуруҳлари бўйича таркиби қуйидагича:
- меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар — 32,8 фоиз (1 млн кишидан кўп);
- меҳнатга лаёқатли ёшдагилар — 56,5 фоиз (2 млн кишидан ортиқ);
- меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар — 10,7 фоиз (қарийб 400 кишидан ортиқ).
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги ҳудудлар орасида аҳоли сони бўйича Самарқанд вилояти биринчи ўринни эгаллайди. 2021 йил 1 октябр ҳолатига кўра, вилоятда доимий аҳоли сони 4 008 843 нафарни ташкил этмоқда.
Мавзуга оид
15:49 / 02.10.2024
Самарқандда тормози ишламай қолган “Камаз” 7 та машинани пачоқлади
19:00 / 13.09.2024
Ургутда табиатга 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилгани маълум бўлди
13:30 / 01.09.2024
Самарқандда 10 минг долларга гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахслар ушланди
13:40 / 11.08.2024