Ўзбекистон | 07:58 / 21.10.2021
10833
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда бир гуруҳ шахслар банкоматдан қарийб 400 млн сўм ўғирлади

Тошкентда банкоматдан қарийб 400 млн сўм ўғирлаган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Фото: iStock

Қайд этилишича, Олмазор тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 9 октябрдан 10 октябрга ўтар тунда номаълум шахслар банклардан бирининг банкоматини очиб, ундан ичида 396 300 000 сўм бўлган 3 та қутини олиб кетган. 

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тошкент шаҳар ИИББ жиноят қидирув ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида гумонланувчилар – 25 ёшли А.А., 28 ёшли М.А., 26 ёшли У.А. ва 25 ёшли М.М. қўлга олинди. 

Маълум қилинишича, ҳозирги вақтда тергов давом этмоқда.

Аввалроқ, Самарқандда банкоматдаги пулларни ўмармоқчи бўлган шахс жиноят устида қўлга тушганди. Шунингдек, «Миробод деҳқон бозори»да банкоматни очишга уринган шахс ушланганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид