Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда бир гуруҳ шахслар ака-укаларни калтаклагани, уларга депутат бош бўлгани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларда Чироқчи туманида бир гуруҳ шахслар ака-укаларни калтаклагани, уларга депутат бош бўлгани айтилган хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат бўйича муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда Чироқчи туманида яшовчи фуқаролардан бирининг уйига шу туманда яшовчи бир гуруҳ шахслар бостириб боргани, ўзаро жанжал пайтида ака-укаларни калтаклаб тан жароҳатлари етказгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хабарларда ёзилишича, ака-укаларни калтаклаган шахсларга Ёшлар иттифоқи Чироқчи тумани кенгаши раиси, Халқ депутатлари туман кенгаши депутати бош бўлган.
Вилоят ИИБ ахборот хизматининг муносабатида ёзилишича, ҳолат ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганилмоқда. Ўрганиш якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.
«Маълум қиламизки, ҳолат вилоят ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганилмоқда. Ҳолат юзасидан ўрганиш якуни билан қўшимча ахборот берилади», дейилади муносабатда.
Мавзуга оид
09:35 / 08.07.2026
Қашқадарёда давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори фирибгарликда ушланди
23:02 / 03.07.2026
“Ўлганнинг устига тепган”: Қашқадарёда ўнлаб фуқаронинг кредитга олинган машиналари ғойиб бўлди
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026