Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон қитъалараро ракета синовини ўтказди
Қайд этилишича, Хитой ракета салоҳиятининг кучайиши Ҳиндистонни қуролли тизимларни такомиллаштиришга ундаган.
Ҳиндистон ядро қуролини таший оладиган Agni-5 қитъалараро баллистик ракета синовини ўтказди. Бу ҳақда The Independent нашри хабар бермоқда.
Ракета 5 минг км масофани босиб ўта олади ва деярли бутун Хитой ҳудудига етиб бориши мумкин. Синовлар Бенгал кўрфазида ўтказилди.
Ҳиндистон ҳукуматининг билдиришича, синов мамлакат сиёсатига мос келади. Ҳиндистон шунингдек, биринчи бўлиб ядро қуролини қўлламаслик тамойилига содиқлигини таъкидлаган.
Нашрнинг қайд этишича, Хитой ракета салоҳиятининг кучайиши Ҳиндистонни қуролли тизимларни такомиллаштиришга ундаган.
Октябрь ўрталарида Хитой ядро заряди ташувчи гипертовушли ракетани синовдан ўтказганди.
Мавзуга оид
10:35
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
08:48 / 20.06.2026
Дунё космодромлари харитаси: ким энг кўп ракета учирмоқда?
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
19:25 / 01.06.2026