Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Водийда ҳам бўш майдонлардан фойдаланиш кўнгилдагидек эмас - Шавкат Мирзиёев
Аҳолини сифатли уй-жой билан таъминлаш ҳамда экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси муҳокама қилинган видеоселектор йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ҳисоботини тинглади.
«Иқтисодиёт билан қандай шуғуллансак, «Яшил макон» лойиҳаси билан ана шундай шуғулланишимиз керак. Бу хоҳиш эмас, мажбурият! Бу давлат миқёсидаги янги сиёсатимиз. Дарахтлар экилмаган майдонлар жуда кўп. Мен ҳокимлик пайтим дала четларидаги бўш майдонларга ошқовоқ эктирардим.
Ҳозир на кластер, на фермер бўш майдонлар билан шуғулланяпти. Ахир у ерларга пахта учун сув боради-ку, барибир бўш ётибди, ошқовоқ, тут эктирса бўлади. Тут бу пилла, пилла эса қўшимча иш ўринлари дегани. Қашқадарёни қўятурайлик, ҳозир водийда ҳам бўш майдонлардан фойдаланиш кўнгилдагидек эмас», деди президент.
Мавзуга оид
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
08:45 / 15.05.2026
Фарғонада юк машинаси ғилдиракларидан қарийб 20 кг наркотик топилди
08:33 / 15.05.2026
Чегара ҳудудида миллиардлаб сўмлик ноқонуний дорилар топилди
08:28 / 15.05.2026