Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган "Matiz" "Labo" билан тўқнашди
Қайд этилишича, жорий йилнинг 3 ноябрь куни соат 14:05 ларда Шаҳрихон тумани, Аҳмадбек қишлоғи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган А.М. "Matiz" русумли автомобилни бошқараётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши натижасида, ҳайдовчи, 1979 йилда туғилган М.А. бошқарувида бўлган "Labo" русумли автомобиль билан тўқнашган.
ЙТҲ натижасида "Labo" ҳайдовчиси М.А. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган ҳамда ушбу автомобиль йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026