Жаҳон | 07:34 / 05.11.2021
5669
1 дақиқада ўқилади

Нигерда жангарилар ҳужуми оқибатида 60га яқин одам ҳалок бўлди

Нигер ғарбида террорчи гуруҳ жангарилари 60га яқин одамни ўлдирди. Бу ҳақда ҳужум содир этилган Тиллабери округи депутатига таяниб France-Presse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: nationworldnew

“Ҳужум вақтида 60га яқин одам ўлдирилган, улар орасида Банибангу коммунаси мэри ҳам бор. Яна 9 киши бедарак йўқолган”, деб маълум қилган депутат. Таъкидланишича, ҳужум 2 ноябрда содир этилган.

Тиллабери округи Нигер, Мали ва Буркина-Фасо давлатлари чегаралари туташган стратегик ҳудудда жойлашган. Африканинг бу қисмида “Ғарбий Африкада Ислом давлати” террорчи гуруҳи отрядлари ҳаракат қилади. 2017 йилдан бери Тиллаберида фавқулодда ҳолат режими амал қилади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид