Жаҳон | 10:16 / 10.11.2021
9147
1 дақиқада ўқилади

Польша чегарасини бир неча ўн мигрант ёриб ўтишга муваффақ бўлди 

Польша ҳудудига Беларусдан чегарадаги тўсиқларни бузиб, бир неча ўн мигрант ўтишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда чегарачиларга таяниб Польша радиоси хабар берди. 

Фото: Getty Images

Польша чегара хизмати вакили Катажина Здановичнинг маълум қилишича, мигрантлар Польшага чегаранинг Бяловежа ва Кринкидаги қисми орқали ўтган. Баъзи муҳожирларни Беларусга қайтаришга муваффақ бўлинган, бироқ қолганлари қидирилмоқда. 

Шу билан бирга, юзлаб мигрантлар тўпланган Кузницадаги чегара пунктида вазият осойишта қолмоқда.

“Бугун мигрантлар беларуслардан егулик олди. Уларда чодирлар, ухлаш учун қоплар бор, кечаси улар исиниш учун гулхан ёқмоқда. Улар ортидан Беларусь хизматлари кузатув олиб бормоқда”, деб айтилган хабарда.

Польша чегара хизматида таъкидланишича, 8 ноябрдан бери республика чегараси яқинида 2-4 минггача муҳожир тўпланган. Улар Европа Иттифоқи ҳудудига ўтишга ҳаракат қилмоқда.

Аввалроқ Польша президенти Анжей Дуда ҳукумат Беларусь билан чегарадаги вазиятни назорат остида ушлаб тургани ва ҳозирча НАТО ёрдами керакмаслигини айтган.

Мавзуга оид