Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Беларусь чегарасидаги миграция инқирозида айбдор эмаслигини айтди
Фото: dailyadvent
Беларусь ва Польша чегарасидаги миграция инқирозига Анқаранинг алоқаси йўқ ва юз бераётган ҳодисада ўзини айбдор деб тан олмайди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлигида маълум қилинди.
“Биз Туркияни Европа иттифоқи чегараларига мигрантларни ташлашга алоқадорликда айблашга барча уринишларни рад этамиз”, деб айтилган вазирликда ва мамлакат 4 миллионга яқин суриялик муҳожирга бошпана берганлиги қўшимча қилинган.
Вазирликда Turkish Airlines авиакомпаниясига билдирилган айбловларга шундай жавоб берилган. Аввалроқ бир қатор ғарб оммавий ахборот воситаларида Turkish Airlines Беларусь ҳукумати билан ҳамкорлик қилаётганликда ва республикага мигрантларни етказаётганликда айбланган. Бироқ авиакомпания чегарадаги ҳолатга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтган.
Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу ҳам ушбу айбловларни рад этган. Анқара ҳаттоки Варшавага Туркияга мамлакатнинг ушбу вазиятга алоқадорлигини текшириш учун махсус комиссияни юборишни ҳам таклиф қилган.
Айни вақтда Беларусь ва Польша чегарасида минглаб мигрантлар йиғилиб, Европа иттифоқи ҳудудига ўтишга уринмоқда.
Мавзуга оид
00:30
Эрдўған Эронга қилинган ҳужумларни қоралади
16:55 / 27.02.2026
«Чириган жасад изидан» – Ўзбекистонда ўлдирилган Туркия фуқаросининг қотиллари қандай топилди?
21:05 / 26.02.2026
Шавкат Мирзиёев Туркия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
19:11 / 26.02.2026