Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда 6,5 магнитудали зилзила содир бўлди
Эронда жиддий ер силкиниши содир бўлди. Reuters'нинг Эрон телеканалларига асосланиб ёзишича, зилзила маркази Бандар Аббос яқинидаги Ҳурмузгон вилояти бўлган. Европа – Ўрта Ер ҳавзаси сейсмология маркази берган маълумотга кўра 6,1 магнитудали силкиниш 10 км чуқурликда содир бўлган. Эрон телеканалларида эса силкиниш 6,5 магнитудали бўлгани айтилмоқда.
Эронда содир бўлган зилзила Арабистон яриморолидаги БАА, Саудия, Қатар, шунингдек, Баҳрайнда ҳам сезилган. Айниқса БААда силкиниш сезиларли бўлган.
Эрондаги Telegram-каналларда зилзила сабаб кўплаб одамлар бинолардан ташқарига ёпирилиб чиқаётгани кўринган видеолар жойланмоқда.
Мавзуга оид
22:10 / 06.07.2026
Эроннинг яна бир “кузир”и — Африка ва Осиёни ажратиб турган Боб ал-Мандаб бўғози ҳақида
10:17 / 06.07.2026
Теҳрондаги дафн маросими: Хоминаийнинг уч ўғли кўриниш берди
08:33 / 02.07.2026
Эрон Али Хоминаий билан хайрлашади
21:57 / 01.07.2026