Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ереван шарқий чегарадаги жангларда 12 нафар ҳарбий асирга тушганини маълум қилди
Сўнгги кунларда Тоғли Қорабоғ ва Арманистоннинг Сюник области билан чегарадош ҳудудларда вазият кескинлашди.
Арманистон ва Озарбойжон қуролли кучлари ўртасидаги жанглар давом этмоқда, 12 нафар арманистонлик ҳарбий хизматчи асирга тушган. Бу ҳақда Арманистон мудофаа вазирлиги маълум қилди.
«Жанговар ҳаракатлар тўхтагани йўқ. Арманистон томонининг жавоб ҳаракатлари натижасида душман катта йўқотишга учради, ўнга яқин зирҳли техника йўқ қилинди ёки ишдан чиқарилди. Арманистон томонида ҳам йўқотишлар бор. Маълумотлар текширилмоқда. Арманистон қуролли кучларининг 12 нафар ҳарбий хизматчиси асирга олинган», — дейилади вазирлик хабарида.
Сўнгги кунларда Тоғли Қорабоғ ва Арманистоннинг Сюник области билан чегарадош ҳудудларда вазият кескинлашди. Томонлар қуролли тўқнашувлар ҳақида маълум қилмоқда.
13 ноябрь куни Озарбойжон Шушадаги блокпостга Арманистон томонидан ҳужум уюштирилганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
17:50 / 14.07.2026
Украина ҳеч қачон оккупацияга рози бўлмаслиги лозим – Алиев
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
14:14 / 22.06.2026
Озарбойжон элчисига «Меҳнат шуҳрати» ордени топширилди
19:01 / 16.06.2026