Ўзбекистон | 18:31 / 17.11.2021
4977
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда автотураргоҳда турган машинада ёнғин юз берди

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Самарқанд шаҳар Нарпай кўчасида автотураргоҳда турган Volvo-940 енгил машинасида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 17 ноябр куни соат 13:54 да вилоят ФВБга Самарқанд шаҳар Нарпай кўчасида жойлашган автотураргоҳда тўхтаб турган Volvo-940 енгил машинасида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилган. Ёнғинга қарши кураш бўлинмаси соат 13:57 да ёнғин юз бераётган жойга етиб борган, соат 14:08 да ёнғин ўчирилган.

Ёнғин оқибатида машинанинг мотор қисми ва олд шиналари ёниб зарарланган. Ҳодисада ҳеч ким вафот этмаган ва жабрланмаган.

Дастлабки суриштирувларда аниқланишича, мазкур ёнғин электр симларининг қисқа туташуви натижасида содир бўлган.

Қайд этилишича, ҳозирда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

 

 

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид