Путин Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлиги фуқаролар фаровонлигини ошириши ҳақида гапирди
Россия президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни сайловлардаги ғалабаси билан яна бир бор табриклади ва унинг давлат раҳбари сифатидаги хизматларини юқори баҳолашини билдирди.
«Сизни сайловлардаги ишончли ғалаба билан табриклайман. Президент сифатидаги илк қадамларингиздан бошлаб сиз билан кўп бора гаплашганмиз. Олдимизда турган ишлар катта ва жуда қийин, лекин бизда ҳаммаси амалга ошмоқда», – дея Путиннинг сўзларини келтирмоқда ТАСС ахборот агентлиги.
«Ишонч билан олдинга интилмоқдасиз, мамлакатни «кўтармоқдасиз», натижалар бор. Инсонлар буни кўрмоқда ва ҳис қилмоқда», – дея қўшимча қилган Путин.
Шунингдек, у Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлиги фуқароларнинг имкониятлари ва фаровонлигини оширишига ишонишини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда президент Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан музокара ўтказиш учун Москвада бўлиб турибди.
Ташриф давомида Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон тарихидаги олтинчи президент сайловида амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев сайловчиларнинг 80,1 фоиз овозини олиб, ғолиб бўлган эди.
Мавзуга оид
15:10 / 09.10.2024
BRICS мамлакатлари раҳбарлари Путинни яна туғилган куни билан табрикламади
09:30 / 09.10.2024
Журналист Вудворд: Трамп Путин билан яширинча алоқада бўлган
23:00 / 08.10.2024
Путин ўзбекистонлик дипломат Илҳом Неъматовни орден билан тақдирлади
20:50 / 08.10.2024