Ўзбекистон | 19:28 / 26.11.2021
8716
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилояти ҳокимлиги биноси панжаралари олиб ташланди. Ўрнига дарахтлар экилади

Тошкент вилоятида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида яшил боғ ташкил этиш мақсадида ҳокимлик биноси атрофидаги панжаралар олиб ташланди. Уларнинг ўрнига дарахт кўчатлари экилади.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Тошкент вилояти ҳокимлиги биноси атрофини ўраб турган панжаралар олиб ташланди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилишича, Нурафшон шаҳрида истиқомат қилаётган аҳоли ҳамда меҳмонларнинг мазмунли дам олишлари учун бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, вилоят ҳокимлиги биносига ёндош ҳудудда жойлашган «Амфитеатр» биносини қайта таъмирлаш ҳамда атрофида кўнгилочар масканларни ташкил этиш юзасидан амалий ишлар давом этяпти.

Шунингдек, мазкур ҳудудда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида яшил боғ ташкил этиш мақсадида ҳокимлик биноси атрофидаги панжаралар олиб ташланиб, ўрнига дарахт кўчатлари экиш ишлари олиб борилади.

Маълумот учун, мазкур лойиҳанинг ишга тушиш вақти 2022 йилга мўлжалланган. Боғ ва «Амфитеатр» биноси тўлиқ фойдаланишга топширилгач, 150 та иш ўрни яратилади.

Маълумот учун, шу йилнинг август ойида Зойир Мирзаев Қашқадарёдаги маҳаллий ҳокимликлар ва давлат ташкилотлари панжара билан ўраб олинганини танқид қилгани ортидан вилоятдаги айрим туман ҳокимликлари панжараларни олиб ташланганди

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид