COVID-19 янги штаммининг хавфлилиги Эбола вирусига қиёсланди
Монтгомерининг сўзларига кўра, ҳозирда мутахассисларда омикрон-мутация билан боғлиқ хавф ҳақида аниқ маълумот йўқ, аммо у дунё бўйлаб тез тарқалмоқда.
Жаҳон тиббиёт ассоциацияси (WMA) раҳбари Франк Улриҳ Монтгомери коронавирус янги штаммининг хавфлилик даражасини Эбола вирусига тенглаштирди.
Монтгомерининг сўзларига кўра, ҳозирда мутахассисларда омикрон-мутация билан боғлиқ хавф ҳақида аниқ маълумот йўқ, аммо у дунё бўйлаб тез тарқалмоқда.
«Мен кўпроқ бу штамм делта каби юқумли ва Эбола каби хавфли бўлишидан хавотирланяпман», — деди у.
Монтгомерининг сўзларига кўра, инсоният дастлаб коронавируснинг хавфлилигига етарлича баҳо бермади ва уни гриппга қиёслади. Кўпчилик жамоавий иммунитетга эришиш мумкин деб ўйлади, аммо кейин делта-штамм пайдо бўлди.
ЖССТ маълумотига кўра, B.1.1.529 штамми илк марта 24 ноябрь куни ЖАРда аниқланган.
Янги вариант 32та мутацияга эга. Вирусологларнинг қайд этишича, вирус мутацияларининг кўплиги жуда жиддий муаммо.
ЖССТ янги штаммга грек алифбосининг 15-ҳарфи билан “Омикрон” деб ном берди.
Мавзуга оид
23:36 / 19.09.2024
Олимлар Хитойдаги Ухан бозори коронавируснинг дастлабки ўчоғи бўлганини исботлади
13:54 / 18.09.2024
Коронавируснинг янги варианти ХЕC тарқалмоқда: у олдингиларидан қандай фарқ қилади?
21:46 / 20.08.2024
Маймунчечак эпидемияси коронавирус каби жиддий муаммо эмас – ЖССТ
09:57 / 10.08.2024