Спорт | 23:45 / 28.11.2021
10741
2 дақиқада ўқилади

АПЛ. «Челси» «МЮ» билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди

Фото: Reuters

Англия Премьер-лигаси 13-турининг сўнгги учрашуви турнир пешқадами «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» ўртасида кечди.

Лондондаги учрашувда бош мураббий Томас Тухель Лукакуни захирада қолдирган бўлса, Майкл Кэррик Роналдуни асосий таркибда майдонга туширмади.

Учрашувнинг биринчи бўлимида тотал устунлик мезбонларда бўлса-да, жамоалар танаффусга таблодаги ноллар билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни ҳам лондонликлар ҳужумкор бошлаган бўлишса-да, 50-дақиқада меҳмонларнинг режаси иш берди. Жоржиньонинг майдон марказидаги қўпол хатосидан кейин Санчо яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, ҳисобни очди – 0:1.

69-дақиқада эса бош ҳакам Ван-Биссаканинг қўполлигини пенальти деб баҳолади. Нуқтага яқинлашган Жоржиньо рақиб голидаги хатосини тузатди – 1:1. Бу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармади.

Шу тариқа, «Челси» 30 очко билан 1-ўринда қолган бўлса, «МЮ» 18 очко билан 8-ўринга пастлади. 

АПЛ. 13-тур
Челси – Манчестер Юнайтед 1:1
Голлар:
0:1 – 50 Санчо, 1:1 – 69, пенальти Жоржиньо.
Челси – Менди, Жеймс, Тиаго Силва, Рюдигер, Чалоба, Алонсо (Маунт, 78), Жоржиньо, Зиеш, Лофтус-Чик, Вернер (Лукаку, 82), Ҳадсон-Одои (Пулишич, 78).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Линделеф, Байи, Теллес, Матич, Фред, Бруну Фернандеш (ван де Бек, 89), Мактомини, Санчо (Роналду, 64), Рэшфорд (Лингард, 77).
Огоҳлантиришлар: Мактомини (45), Рэшфорд (49), Жеймс (53), Бруну Фернандеш (77), Роналду (90), Жоржиньо (90), Байи (90).

Мавзуга оид