Ўзбекистон | 07:53 / 08.12.2021
3931
1 дақиқада ўқилади

Йил бошидан буён Тошкент йўлларида 32 нафар пиёда ҳалок бўлди

2021 йил 7 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан «Диққат пиёда» шиори остида акция ўтказилиб, акция давомида йўл ҳаракати иштирокчилари билан йўл-транспорт ҳодисалари сонини қисқартиришга қаратилган тушунтириш суҳбатлари ўтказилди.

Пойтахт ИИББ маълумотига кўра, жорий йилнинг 1 январь кунидан 30 ноябрига қадар пойтахтда пиёдалар иштирокида 524 та йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилган бўлиб, натижада 32 киши бадан шикастлари туфайли ҳаётдан кўз юмган ва яна 487 кишига турли оғирликдаги бадан шикастлари етган. 

“Бу каби фожиалар ҳар доим ҳам ҳайдовчилар айби билан содир бўлмайди: баъзида пиёданинг ўзи белгиланган қоидаларни бузиб, йўлда кутилмаган омилга айланмоқда. Шу сабабли, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан профилактик чораларга катта эътибор қаратилмоқда”, дейилади хабарда. 

Таъкидланишича, 2021 йилнинг 11 ойи давомида йўл ҳаракати қоидаларини бузган пиёдаларга нисбатан жами 101 861 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Мавзуга оид