Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада 23 минг хонадоннинг 1 ойлик истеъмолига тенг электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган
Фарғона вилоятида ўтказилган тадбирлар чоғида салкам 7 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, вилоятдаги “айрим истеъмолчилар томонидан электр энергиясига ноқонуний уланиб олиш ва фойдаланиш ҳолатлари учраб турибди”.
“Рақамларга мурожаат қилинса, жорий йил бошидан вилоят бўйича аҳоли истеъмолчилари томонидан 1268та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, ушбу ноқонуний ҳолатлар юзасидан умумий 921,3 млн сўм қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган.
Бундан ташқари, улгуржи истеъмолчилар томонидан 772 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, умумий ҳисобда 5 млрд 850 млн сўмга қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган”, - дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, ўтказилаётган тадбирлар давомида жойларда аниқланган қоидабузарлик ҳолатлари юзасидан тегишли тартибда далолатномалар расмийлаштирилиб, вақтинча электр тармоғидан ажратилмоқда.
Мавзуга оид
10:25 / 17.06.2026
Фарғонада ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
08:45 / 15.06.2026
Фарғонада 1 килограммдан ортиқ гашиш олиб кетаётган шахс қўлга олинди
21:36 / 14.06.2026
Фарғонада "Ласетти" қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
09:50 / 12.06.2026