Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ёритиш устунига бориб урилган «Ласетти» ҳайдовчиси вафот этди
2021 йил 11 декабрь куни тахминан соат 06:00да Чилонзор тумани Фурқат ва Бешёғоч кўчалари кесишмасида ўлим билан якун топган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, «Ласетти» автомобилини ишончнома асосида бошқарган, 1990 йилда туғилган Ш.П. бошқарувни йўқотиб, ёритувчи устуннинг бетон асосига тўқнашган. ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи жароҳатлар туфайли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этаётгани айтилади.
Мавзуга оид
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
09:00 / 05.07.2026
Мундиалдаги дебютга расмий баҳо, қимматлаётган бензин ва ўпирилган дамба — ҳафта дайжести
13:12 / 04.07.2026
“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари
10:30 / 04.07.2026