Шундан сўнг мамлакат бўйлаб ушбу ташаббус кенг қўллаб-қувватланди ва барча корхона-ташкилотлар, фуқаролар ҳам бу мақсадга ўз ҳиссасини қўшди.


“Косон ДМҚҚ” масъулияти чекланган жамияти «долзарб 40 кунлик» доирасида чора-тадбирларини белгилаб олди. Жамият касаба уюшмасининг йиғилиш баёнига асосан корхона ва унга қарашли филиаллар ҳудудида ҳашар йўли билан мевали-манзарали кўчатлар экилди.



Лойиҳа доирасида “Косон ДМҚҚ” масъулияти чекланган жамияти томонидан Косон, Ғузор, Муборак ва Қарши туманларидаги ҳудудларда кўчатлар экилди. Ҳудудларда жами 1736 та дарахт кўчатлари экилиб, ниҳоллар парваришига масъул ходимлар бириктирилди.
“Косон ДМҚҚ” масъулияти чекланган жамияти Ⓣ











