Ўзбекистон | 23:24 / 10.01.2022
9045
1 дақиқада ўқилади

Хусусий университет ва мактабларда ҳам қишки таътил 24 январга қадар узайтирилди

Фото: Kun.uz

Республика махсус комиссияси нодавлат таълим ташкилотларида ҳам қишки таътил муддатини узайтириш ҳақидаги таклифни маъқуллади.

«Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлигининг нодавлат таълим ташкилотларида ҳам қишки таътил муддатини 2022 йил 24 январга қадар узайтириш бўйича таклифи Махсус комиссия томонидан маъқулланди.

Шу муносабат билан, нодавлат таълим ташкилотларида 2022 йил 24 январга қадар ўқув жараёни ташкил қилинмайди», дейилади хабарда.

Аввалроқ, давлат университетлари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва техникумлар, шунингдек давлат мактабларида ҳам қишки таътил муддати 24 январга қадар узайтирилганди.

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид