Жаҳон | 16:13 / 11.01.2022
4387
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Афғонистонга 308 млн доллар миқдорида гуманитар ёрдам ажратади

Қўшма Штатлар шунингдек, COVAX дастури доирасида коронавирусга қарши 1 млн доза вакцина тақдим этади.

Фото: Getty Images

АҚШ Афғонистонга гуманитар ёрдам сифатида қўшимча 308 млн доллар ва коронавирусга қарши бир миллион доза вакцина ажратади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди

"Қўшма Штатлар Афғонистон халқига гуманитар ёрдам сифатида 308 млн доллардан ортиқ хайрия ажратилишини эълон қилади", - дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, АҚШ шунингдек, COVAX дастури доирасида коронавирусга қарши 1 млн доза вакцина тақдим этади.

Аввалроқ БМТ Афғонистонда қишда очликдан миллион бола нобуд бўлиши мумкинлигини билдирганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид